«юк машинаси» тегли мақолалар


Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
11 ноябр 2023, 12:09

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Шанба тонгида Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди. Бу салкам бир соат давомида автотранспортлар ҳаракати тўхтаб қолишига сабаб бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани хабар қилинди.

Сурхондарёда юк машинаси жарликка қулаши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди
3 апрель 2023, 09:19

Сурхондарёда юк машинаси жарликка қулаши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

Узун туманидаги Боботоғ массивида юк машинаси жарликка қулаб, ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолатга унинг ҳаракатланиш учун мўлжалланмаган йўлдан юргани ва бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

Сурхондарёда юк машинаси каналга тушиб кетди
2 март 2023, 09:58

Сурхондарёда юк машинаси каналга тушиб кетди

Жарқўрғон туманидан оқиб ўтувчи Занг каналига юк машинаси тушиб кетди. Машина ФВБнинг ёнғин қутқарув отиряди ёрдамида чиқариб олинди.

Қашқадарёда пахта ортилган юк машинаси ёниб кетди
22 феврал 2023, 10:50

Қашқадарёда пахта ортилган юк машинаси ёниб кетди

Кўкдала туманида пахта ортилган юк автомобили ёниб кетди. Автомашинадаги юкнинг бир қисми ёнғиндан сақлаб қолинди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар йўқ.

Андижонда юк машинаси босиб кетган аёл вафот этди
5 феврал 2023, 11:12

Андижонда юк машинаси босиб кетган аёл вафот этди

Андижон туманида юк машинаси ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 21 ёшли аёлни босиб кетди. Кўрсатилган ёрдамга қарамасдан у шифохонада вафот этди.

Хоразмда бензин ташувчи юк машинаси ёниб кетди
18 январ 2023, 09:31

Хоразмда бензин ташувчи юк машинаси ёниб кетди

Тупроққалъа туманидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлида бензин ташувчи МАN юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин деярли 3 соат давом этган. Унинг оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади Хоразм вилояти ФВБ хабарида.

Самарқандда Lada билан тўқнашган юк машинаси ёниб кетди
31 октябр 2022, 17:36

Самарқандда Lada билан тўқнашган юк машинаси ёниб кетди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида Lada билан тўқнашган юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилди.

Тошкентда юк машинаси, автобус ва Nexia-3 ЙТҲга учради
17 октябр 2022, 17:56

Тошкентда юк машинаси, автобус ва Nexia-3 ЙТҲга учради

Миробод туманида юк машинаси, автобус ва Nexia-3 автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Автоҳалокатга юк машинаси тормоз тизимидаги носозлик туфайли ҳайдовчи транспортни тўхтата олмагани сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жарохат олганлар йўқ.

Тошкентда юк машинаси кўприк четига ағдарилиб кетди
20 сентябрь 2022, 14:30

Тошкентда юк машинаси кўприк четига ағдарилиб кетди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида қурилиш чиқиндиларини ортиб кетаётган юк машинаси янги қурилган кўприкнинг четига ағдарилди. Ҳайдовчи қўлидан жароҳат олди. Ҳозирда ушбу йўлнинг бир қисми таъмирлаш учун ёпилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг